Соғлиқни  сақлаш вазирлиги 1 ноябрдан карантин  кучайтирилиши ҳақидаги хабарни  инкор қилди
Жамият

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1 ноябрдан карантин кучайтирилиши ҳақидаги хабарни инкор қилди

762

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1 ноябрдан карантин кучайтирилиши ҳақидаги хабарни яна инкор қилди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу тўғрисидаги маълумот қатор телеграм-каналларда тарқалди. Вазирликнинг огоҳлантиришича, ёлғон маълумотни тарқатиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Эслатиб ўтамизки, мамлакатда карантин чоралари 15 августдан бошлаб босқичма-босқич бекор қилина бошланди. Бироқ, айрим чекловлар сақланиб қолди. Хусусан, ижтимоий масофа сақлаш ва ниқоб тақиш мажбурий. Жамоат транспортида ниқобдан ташқари қўлқоп тақиш талаб қилинади.

Илгарироқ коронавирусга қарши кураш Штаби аъзоси Нурмат Отабеков карантин чоралари фойдасиз туюлсада, уларда маъно борлиги ҳақида айтиб ўтган эди.


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...