Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Махсус комиссия коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг турли хил вариантларига тайёрланмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби мутахассиси Хабибулла Оқилов маълум қилди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.
АОКАда бўлиб ўтган брифингда экспертнинг айтишича, Ўзбекистон воқеалар ривожнинг ҳар-қандай сценарийсига тайёр. Бирламчи, иккиламчи ва учинчи тартибдаги захира кўрпа-тўшаклар, дори-дармонлар, ҳимоя ва дезинфекциялаш воситалари тайёрланган. Хабибулла Оқилов заҳираларнинг «етарли миқдорда» эканлигини айтиб, уларнинг сони ҳақида маълумот бермади.
Унинг сўзларига кўра, зарурий тиббий жиҳозлар, шу жумладан ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратлари сотиб олинмоқда. Бундан ташқари, шифокорлар ва ўрта тиббий ходимлар учун коронавирус шароитида ишлаш бўйича оммавий онлайн курслар ўтказилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас