Соғлиқни сақлаш вазирлиги: эмлашдан уч кун ўтиб эркакнинг вафот этиши препарат қабул қилиш билан боғлиқ эмас
Жамият

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: эмлашдан уч кун ўтиб эркакнинг вафот этиши препарат қабул қилиш билан боғлиқ эмас

860

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, эмлашдан уч кун ўтиб эркакнинг вафот этиши препарат қабул қилиш билан боғлиқ эмас. Бу ҳақда вазирликка ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёлнинг фарзанди тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ушбу хабарни текшириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан махсус тезкор гуруҳ ташкил этилган. Мутахассислар 38 ёшли эркакнинг ўлим тафсилотларини батафсил ўрганиб чиқишган.

Аниқланишича, 10 август куни у “Туябўғиз” оилавий шифокорлик пунктида, оилавий шифокор кўригидан ўтказилиб, эмлашга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмагач, вакцинатор ҳамшира томонидан эмланган. Вакцина олгандан кейин 20 дақиқа давомида оилавий шифокор кузатувида бўлган ва акс таъсирлар кузатилмагач, уйига рухсат берилган,

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, марҳумнинг жорий йил 13 август, яъни у эмланганидан 3 кун ўтиб юз берган ўлими эмлашдан сўнг унинг соғлиғида содир бўлган ўзгариш ва шифокорлар томонидан тавсия этилган препаратлар билан боғлиқ эмас. Шу билан бирга, кимёвий моддалар билан заҳарланиш клиник белгилари ҳам кузатилмаган.

Вазирликнинг маълум қилишича, эмлашга энг асосий монеликлардан бири ҳисобланган анафилактик шок ҳолати ва бошқа салбий таъсирлар вакцина қилингандан кейин 30 дақиқа ичидагина рўй бериши мумкин.

Суд-тиббий эспертизанинг якуний хулосасига кўра, унинг ўлимига ўткир зотилжам, бош мия ва миячанинг менигоэнцефалити, эпимиокардит касалликлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+