Соғлиқни сақлаш вазирлиги карантин зоналарида бўлганларга нималар етказиб бериш  мумкинлиги ҳақида маълумот берди
Жамият

Соғлиқни сақлаш вазирлиги карантин зоналарида бўлганларга нималар етказиб бериш мумкинлиги ҳақида маълумот берди

704

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби мутахассиси Ҳабибулла Оқилов карантин зоналарида бўлганларга нималар етказиб бериш мумкинлиги ҳақида гапириб берди. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.

“Карантин қоидалари Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тартибга солинади. Қарорга кўра, карантинда бўлган кишиларга фақат дори воситалари ва тиббий буюмлар, шунингдек, алоҳида ҳолатларда болалар озуқаси бериш мумкин. Илгари иссиқ кийим етказиш бериш мумкин эди. Бироқ, ҳаво исигани сабаб бунга эҳтиёж қолмади”, - деди у Тошкентда бўлиб ўтган брифинг давомида.

Унинг айтишича, карантин ҳудудларида 3 маҳал овқат ташкил этилган, сув ва озиқ-овқат маҳсулотлар марказлашган ҳолда келтирилмоқда. Шунинг учун уларни етказиб беришнинг ҳожати йўқ. Қолаверса, Оқиловнинг сўзларига кўра, бадиий адабиётлар ҳам киритиш мумкин.

Илгарироқ Оқилов Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар қанча вақт ичида тузалаётганликлари ҳақида гапирган эди. Бундан ташқари, у Ўзбекистон коронавирус билан боғлиқ ҳар қандай вазиятга тайёр эканлигини билдирган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...