Загрузка
Загрузка
Соғлиқни сақлаш вазирлиги  карантин зоналаридан ташқарида бўлганларда ҳам  коронавирус аниқланаяптими, деган савол  бўйича  маълумот берди
Жамият

Соғлиқни сақлаш вазирлиги карантин зоналаридан ташқарида бўлганларда ҳам коронавирус аниқланаяптими, деган савол бўйича маълумот берди

1956
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби эксперти Ҳабибулла Оқилов карантин зоналаридан ташқарида бўлганларда ҳам коронавирус аниқланаётгани бўйича айтиб ўтди. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.

"Ҳа афсуски, кам бўлсада бундай ҳолатлар аҳоли орасида аниқланмоқда. Юқтирганлар коронавирусга чалинганлар ёки шу касаллар билан мулоқот қилганлар билан алоқада бўлишган. Шу боис, биз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз”, - деди у Тошкентда бўлиб ўтган брифингда.  

Шу билан бирга у Янгийўл поликлиникаси ходимларидан бирида коронавирус аниқланганлаги учун мазкур тиббиёт муассасасининг 198 нафар ходими карантин зонасига жойлаштирилганлиги ҳақида гапириб ўтди. 

Бундан ташқари Оқилов Covid-19ни даволашда хлорохиндан фойдаланиш хусусида айтиб берди. Мутахассис мазкур дори қачон ва қандай тавсия қилиниши, хлорохиндан фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳақида тушунтириш берди.

Эслатиб ўтиш жоизки, 25 апрель куни CNBS канали маълум қилишича, бу дорини қабул қилган йигирмага яқин бемор вафот этганидан кейин олимлар коронавирусни даволаш борасида хлорохиндан фойдаланиш бўйича тадқиқотларни тўхтатишган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...