Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирус инфекцияси 19 нафар эркак ва 30 нафар аёлда аниқланган
Жамият

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирус инфекцияси 19 нафар эркак ва 30 нафар аёлда аниқланган

767

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, охирги маълумотларга кўра мамлакатда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 49 кишига етган.

Вазирликнинг таъкидлашича: "Улардан 19 нафарини эркак ва 30 нафарини аёллар ташкил этади. Шундан 4 нафари вояга этмаганлардир. Ёши жиҳатидан 0 - 9 ёшгача - 4 киши, 10-19 ёшгача – 1 киши, 20-40 ёшгача – 27киши, 40-50 ёшгача – 7 киши, 50-59 ёшгача – 4 киши, 60-70 ёшгача- 6 киши касалланган".

11 нафар беморнинг аҳволи ўртача оғир, улардан 5 нафари сурункали касалликларга эга.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда чет элга бормаган ва қайтиб келганлар билан алоқада бўлмаган беморда коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолати аниқланди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...