Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Соғлиқни сақлаш вазирлиги корпоратив ва янги йил тадбирларининг ўтказилиши учун жиддий жарималар борлиги ҳақида давлат идоралари раҳбарларини огоҳлантирган. Бу ҳақида вазирлик маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда давлат идораларига янги йил корпоративларини ўтказиш тақиқланди. Давлат муассасаларига корпоратив байрамлардан тежалган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, Меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга йўналтириш тавсия этилган.
Вазирликнинг таъкидлашича, идоралар раҳбарлари назарда тутилган чекловларга қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгар бўладилар.
“Чекловлар бузилиши кузатилган тақдирда раҳбарларга нисбатан тегишли тартибда ҳайфсан, жарима каби қатор жавобгарлик чоралари қўлланилади”, - дея маълум қилмоқда вазирлик.
Изоҳлар мавжуд емас