Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлиги сурункали касаллиги бор ва даволаш муолажаларга муҳтож беморлар карантин пайтида қаерга мурожат қилишлари мумкинлигини тушунтирди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш бўйича штаб мутахассиси Хабибулла Оқилов шифокор уй шароитида даволанишни тавсия қилган бўлса, беморлар укол ва томчи инъекциясини қаерда олишлари мумкинлигига жавоб берди.
Оқиловнинг сўзларига кўра, бундай беморлар учун соғлиқни сақлаш муассасаларининг барча бирламчи бўғинлари- поликлиникалар ва клиникалар ўз меъёрида ишламоқда. Шу билан бирга, 103 рақами орқали тез ёрдам чақириш ёки мустақил равишда етиб бориш мумкин. Чунки клиникаларга борадиганлар учун ўз транспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат этилган.
Шунингдек, мутухасссис Тошкентда карантин пайтида лор-касалликлари билан оғриган беморлар қаердан ёрдам олишлари мумкинлиги юзасидан тушунтириш бериб ўтди.
Оқиловнинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи асосида алоҳида нозологиялари учун белгиланган барча клиникалар рўйхати тасдиқланган. Лор-патологияси бўлган беморлар фавқулотда ҳолатларда 4-шаҳар клиникасига мурожаат қилишлари мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас