Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Январь ойида Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналарига 8.6 минг нафардан ортиқ қиши ётқизилган. Улардан 358 нафари COVID-19га қарши эмланган бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
"Жорий йилнинг январь ойида Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналарига 8 601 нафар бемор ётқизилди, шундан 6856 нафари кексалар, 811 нафари ҳомиладор аёллар ва 934 нафари болалардир", - дея қайд этмоқда вазирлик.
Афсуски, уларнинг 8243 нафари коронавирусга қарши эмланмаган. Фақат 358 бемор, яъни касалхонага ётқизилганларнинг 4,1 фоизи илгари COVID-19га қарши вакцина олган. Улар орасида ўлим қайд этилмаган.
"Аксинча, эмланмаган беморларда касаллик оғир ва ўта оғир шаклларда кечди ва баъзи ҳолларда ўлим билан якунланди. Шунга асосланиб, биз яна бир бор ватандошларимизни соғлиғига кўпроқ эътибор беришга, коронавирусдан вакцина ва бустерли дозани олишга чақирамиз", - дея таъкидлади Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Изоҳлар мавжуд емас