Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар қилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Зангиотада электр таъминоти узилиб қолганлиги учун юзлаб ковидли беморларнинг вафот этганлиги тўғрисидаги хабарни инкор этган.
Эслатиб ўтамизки, кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида электр таъминоти узилиб қолгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Хусусан, журналист Хуршид Далиевнинг Twitter саҳифасидаги постида “COVID-19” марказида аҳвол ёмонлашиб, кислород концентраторига уланган беморларнинг кўпчилиги вафот этгани айтилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу хабарни инкор қилиб, Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси ушбу турдаги муассасаларга қўйилган замонавий талабларга мос эканлигини таъкидлаган. Яъни, электр узлуксизлигини таъминлаш мақсадида шифохона дизель генераторлари билан таъминланган.
Шу билан бирга, вазирлик маълум маълум қилишича, кеча касалхонада электр таъминотида узилишлар кузатилмаган ва беморлар ўлими қайд этилмаган.
Изоҳлар мавжуд емас