Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ички ишлар вазирлиги "Тошкент савдо мажмуаси" (собиқ Абу Сахий) бозорида сотувчининг ўлими бўйича расмий баёнот берди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда дўкон сотувчиси ўлими ва бозордаги бир нечта юкловчиларнинг хибсга олинганлигигига оид хабарлар тарқалган эди.
“Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан аниқланишича, 25 октябрь куни тахминан соат 11:30да Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган "Тошкент савдо мажмуаси"да хизмат кўрсатувчи беш нафар юкловчи - Ғолиб Назаров, Ғафур Назаров, Акрам Қосимов, Содиқ Ашуров ва Исмоил Норматовлар ўртасида мажмуага кириш яқинида жанжал келиб чиққан”, - деб маълумот бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти вакили Адхамжон Абдуллаев.
Жанжал давомида Ғолиб Назаров савдо маркази дўконларидан бирида ётган темир швабра билан Исмоил Норматовга бир неча маротаба зарба берган. Оқибатда Норматов Республика шошилинч тибий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган. Афсуски, барча саъй - ҳаракатларга қарамасдан у реанимация бўлимида вафот этган.
Дастлабки суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Норматов жағининг пастки қисмида кесилган –уйилган жарохат, бўйин қисмидаги артерия жароҳати, кўп қон йўқотиш ва постгеморрагик шок ўлимни келтириб чиқарган.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ғолиб Назаровга нисбатан Жиноят кодексининг 104 моддаси 3 қисми “д”банди (жабрланганнинг ўлимига олиб келган қасддан тан жарохатларини етказиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Абдуллаевнинг айтишича, “26 октябрь куни Ғолиб Назаровга айблов тақдим этилиб, у ушланган. Айн пайтда дастлабки тергов давом этмоқда”.
Изоҳлар мавжуд емас