Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг об-ҳаво башоратини тақдим этган.
"Бугун Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида 17-22 даража қуёшли ва нисбатан илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Эртага аксарият вилоятларда қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб қолади, фақат шимолий ҳудудларга Кавказдан совуқ ва бир оз нам ҳаво массаси кириб келади. Ўзбекистонда ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятининг айрим жойларида енгил ёмғир ёғиши мумкин", - дея қайд этди синоптиклар.
6 октябрь куни бу ҳаво массаси республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларига таъсир кўрсатади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлариниг айрим жойларида енгил ёмғир ёғади. Ҳаво массаси Фарғона водийсига ўтганда ёмғирнинг шиддати ошади, у ерда камроқ ёмғир ёғиши мумкин.
5-6 октябрь кунлари шимолий ва чўл зонасида шамолнинг 15-20 м/с гача кучайиши кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража илиқ бўлади, кундузи 13-15 даражагача пасаяди.
Чоршанба куни аксарият ҳудудларда кам булутли об-ҳаво кутилмоқда ва ҳарорат яна 17-20 даражагача кўтарилади. Ёмғир ёғиш эҳтимоли фақат Фарғона водийсида ва фақат эрталаб сақланиб қолади.
"Қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво узоқ давом этмайди. 8 октябрь пайшанба куни Каспий денгизининг жанубий қирғоқларидан нам ҳаво массаларининг республика ҳудудига кириб келиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Шу куни ҳаво ҳарорати яна 13-15 даражагача пасаяди", - дея қайд этмоқда Ўзгидромет.
Айрим кунларда ҳарорат ошишига қарамай, бу ҳафта меъёридан ўртача 5-7 даража совуқроқ бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас