Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг об-ҳавоси бўйича маълумот берган. Яқин беш кунда мамлакатдаги об-ҳавони совуқ антициклон периферияси белгилайди.
“Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда фронт кириб келишида бироз беқарорлик кузатилади”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида кечга томон бироз ёмғир кутилади. Ҳаво ҳарорати кундузи 24-26 даражагача гача кўтарилади.
Кейинги беш кунда, яъни 4-7 октябрь кунлари об-ҳавони антициклоннинг жанубий-ғарбий периферияси белгилайди.
5 октябрда антициклон перифериясининг кучайиши ҳисобига жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража, 4-6 октябрь кунлари кундузи 21-26 даража, 7 октябрь куни 23-28 даража атрофида бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас