Загрузка
Загрузка
Андижонда 5 миллиард сўмдан ортиқ электр энергиясини ўғирлаган цех фош этилди
Ҳодисалар

Андижонда 5 миллиард сўмдан ортиқ электр энергиясини ўғирлаган цех фош этилди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон шаҳридаги ишлаб чиқариш цехи тармоққа ноқонуний уланиб, давлат манфаатларига улкан миқдорда зарар етказгани аниқланди.

Бош прокуратура штаби томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида бир компанияга қарашли цех фаолияти ўрганилган. Текширув натижасида тадбиркорлик субъекти электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ресурслардан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қонунбузилиш ҳолати электр таъминоти корхонасига жами 5 миллиард 461 миллион сўмлик зарар етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ ҳам Тошкентда сумалак пишириш цехи давлатга 2,4 миллиард сўм зарар етказгани аниқланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...