Совуқ  узоқ  давом этмайди. “Ўзгидромет” ҳафтада  кутилаётган  об-ҳаво тўғрисида  маълумот берди
Жамият

Совуқ узоқ давом этмайди. “Ўзгидромет” ҳафтада кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

727

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар қилишича, “Ўзгидромет” навбатдаги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво тўғрисида батафсил маълумотни эълон қилган.

“Бугун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво кам булутли ва илиқ бўлади. Кундузи ҳарорат 20-23 даражагача, жанубда 26 даражагача кўтарилади. Эртага 27 октябрь куни республикамиз шимолига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ антициклон кира бошлайди”, - дея маълум қилишди синоптиклар.

28 октябрда совуқ ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади, ҳарорат фони 8-10 даража пасаяди. Кўпчилик вилоятларда кундузги ҳаво ҳарорати 10-13 даража атрофида бўлади. Кучсиз, асосан қор кўринишидаги, ёғинлар фақат республиканинг тоғли ва баланд тоғли ҳудудларида кузатилиши мумкин.

Илиқ ва совуқ ҳаво оқимларининг босимлари тафовути республика ҳудуди бўйича шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайишига олиб келади. Совуқ ҳаво оқимининг таъсири 29 октябрда ва 30 октябрда кечаси сақланиб туради, 30 октябрда кундузи антициклон шимоли-шарққа чекина бошлайди ва ҳаво аста-секин исийди. 

“29 ва 30 октябрь кунлари тунги ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиққача тушади, айрим жойларда ҳавода биринчи аёз кузатилади — ҳарорат 1-2 даража совуқ бўлади. 29 октябрда кундузи 10-13 даража илиқ атрофида бўлади, 30 октябрда эса бироз — 13-16 даражагача исийди. Бу кунларнинг ҳарорати октябрь ойи учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 7-9 даражага паст бўлади”, - дея хабар қилмоқда “Ўзгидромет”. 

31 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Эрон томондан иссиқ ҳаво кира бошлайди. Тунги аёз тўхтайди, кундузи эса ҳарорат 18 даража, айрим жойларда ундан ҳам юқори бўлади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...