Совуқ ва илиқлик тўлқинлари. Синоптиклар  декабрь ойида кутилаётган об-ҳаво бўйича  маълумот  беришди
Жамият

Совуқ ва илиқлик тўлқинлари. Синоптиклар декабрь ойида кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот беришди

888

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Мухбиримиз хабар қилишича, “Ўзгидромет” келаётган декарь ойи учун батафсил об-ҳаво башоратини эълон қилган.

“Декабрь қиш фаслининг биринчи ойи бўлса ҳам, лекин энг совуқ давр ҳисобланмайди. Ой давомида совуқ ва иссиқ тўлқинлар одатда 1-2 марта кузатилади, яъни 1 ёки 2 та кучли совуқ ва 1 ёки 2 та ҳудди шундай иссиқлик тўлқинлари юзага келиши мумкин. Ҳаво сезиларли совиганда кўпинча декабрь ойларида минимал ҳарорат 11-16 даража совуққача тушади. Илиқ ёки меъёрий декабрларда ҳарорат 0-5 даража совуқ бўлиши мумкин”, - дея маълум қилмоқда “Ўзгидромет”.

Иссиқ тўлқинлар кузатилганда ҳавонинг максимал ҳарорати 14-19 даража илиққача, айрим ҳолатларда эса 22-27 даражагача кўтарилиши мумкин.

“Таққослаш учун айтиш мумкинки, бутун метеорологик кузатувлар даврида Тошкентда энг совуқ декабрь ойларида тунда ҳарорат 20-23 даража совуқ бўлган.1930 йил декабрь ойида эса 27-29 даража совуққача тушгани қайд этилган. Охирги 10 йил ичида Тошкентда 2011, 2012 йилларда декабрь ойида энг паст ҳарорат 13 даража совуқни ташкил қилган бўлса, шу ойдаги энг юқори ҳарорат (2012, 2013, 2016 йилларда) 23 даража иссиққача кўтарилган”, - деб айтишмоқда синоптиклар.

Дастлабки тахминларга, кўра бу йилги декабрь ҳарорат кўрсаткичлари бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Ой давомида ҳароратнинг кечаси 0-5 даража совуқдан 2-7 даража илиққача, кундузи 0-5 даража илиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Республика шимолида тунда 8-10 даража совуқ, ойнинг иккинчи ярмида эса 12-15 даража совуқ бўлиши мумкин.

Декабрда ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида бўлади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликли кунлар ўртача 5 кундан 13 кунгача ташкил қилиши мумкин. Бир кеча кундузда максимал ёғинлар миқдори суткалик меъёрдан анча кўп бўлиши мумкин. Охирги 10 йил ичида намгарчилик кўп бўлган декабрлар 2013, 2016, 2019 йилларда қайд этилган, Масалан, 2019 йил 22 декабрда максимал суткалик ёғинлар миқдори Тошкентда 34 мм ни ташкил қилган эди.

Жорий йил декабрда ойлик ёғинлар миқдори меъёр атрофида, айрим жойларда меъёрдан юқори, шимолда эса айрим жойларда меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда.Тошкентда декабрь ойи учун ёғинлар меъёри 59 мм ни ташкил қилади. Ёғингарчилик ой давомида вақти-вақти билан бўлиб туради.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+