Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг батафсил об-ҳаво башоратини эълон қилган.
"Бугун бутун республика бўйлаб қуруқ, шамолсиз ва нисбатан илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Куннинг ўрталарига келиб ҳаво 15-17 даражагача исийди. Шундай қулай об-ҳаво мамлакатимиз аҳолисини ҳафта ўрталаригача қувонтиради", - дея қайд этди синоптиклар.
Пайшанба куни Ўзбекистонда ҳаво кескин ўзгаради. Бу ўзгаришларнинг сабаби - ҳудудимизга Уралдан кириб келадиган ва келиб чиқиши Арктикадан бўлган совуқ ва нам антициклондир.
4 ноябрь куни республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир ва қор шаклида бўлади. Республика шимолида ёғингарчилик кутилмайди. 4 ноябрь куни кундузи ҳаво ҳарорати 3-8 даражага илиққача пасаяди, бу эса ой боши учун меърий қийматлардан 12-15 даражагача паст бўлади.
Совуқ фронтнинг бостириб кириши натижасида жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
5 ноябрь куни совуқ антициклон бутун мамлакатни қамраб олади. Ёғингарчилик фақат айрим тоғли ҳудудлардагина сақланади. Кечаси ҳаво ҳарорати 3-5 даражагача, шимолда - 7-10 даражагача пасаяди, кун давомида ҳарорат 3-8 даражадан ошмайди.
Изоҳлар мавжуд емас