Загрузка
Загрузка
Стикерсиз шахсий  автомобилни бошқарганлик учун 1.1 миллион сўм жарима тўланади
Жамият

Стикерсиз шахсий автомобилни бошқарганлик учун 1.1 миллион сўм жарима тўланади

716
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. ИИВ шахсий  автомобилни бошқариш билан боғлиқ таъқиқни бузганлик учун жавобгарлик ҳақида маълум қилди. Бу тўғрисида  мухбиримиз хабар  бермоқда.

Қоидабузарлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисида Кодекснинг  54-моддаси (эпидемига қарши курашиш қоидаларини бузиш)га асосан жаримага тортилади.

"Ваколатли идоранинг махсус талабларига зид равишда карантин ва одамлар учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг  5  баробаригача (1115000 сўм) жарима солишга сабаб  бўлади", - дейилмоқда мақолада.

 Таъкидлаб ўтиш жоизки, 29 март  куни соат  15.00 дан бошлаб my.gov.uz. портали орқали махсус рухсатнома (стикер) учун электрон шаклда мурожаат қилиш имконияти берилган эди. Аммо жисмоний шахсларга рухсатнома берилмаслигини эсда тутиш лозим.

30 мартдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб коронавирус билан боғлиқ вазиятни яхшилаш учун шахсий автомобилларнинг ҳаракатланишига тақиқ жорий этилди.

 Кеча  29-март куни Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 29 кишига кўпайиб, 133 кишини ташкил этди. Шу ўринда  7 киши тўлиқ соғайган. 
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...