Straus House  иши бўйича тергов якунланмоқда. Жабрланганлар сони 400дан ортди
Жамият

Straus House иши бўйича тергов якунланмоқда. Жабрланганлар сони 400дан ортди

1818

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Straus House  компаниясига қарши олиб борилган дастлабки тергов якунланмоқда. Компаниянинг масул ходимлари фирибгарликда айбланмоқда.  Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Компания 90 кун давомида  Африкадан  туяқушларни етказиб бериш бўйича мижозлар билан шартнома тузган бўлсада, ўз мажбуриятларини  бажармаган. Тергов давомида аниқланишича, Straus House компанияси ҳеч қандай экспорт имкониятларига эга бўлмаган. Мижозларга кўрсатилган туяқушлар эса Ўзбекистоннинг бошқа фермаларидан  харид қилинган.  

Компания  раҳбариятига нисбатан Жиноят кодексининг 168 -моддаси 4- қисми “а” банди (йирик миқдордаги фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, мазкур моддага асосан энг кам иш ҳаққининг тўрт юз баробаридан  олти юз баробаригача ёки саккиз йилдан ўн йилгача бўлган муддатда  озодликдан маҳрум этиш белгиланган. 

Айни пайтда иш бўйича жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарлар сифатида 400дан ортиқ киши ўтмоқда. Straus House масъул ходимларининг жиноий фаолияти туфайли жабрланганлар томонидан хабарлар тергов идораларида мурожаатчиларнинг яшаш жойи бўйича қабул  қилинмоқда.

Ушбу масала бўйича ИИВ ҳузуридаги  Тергов департаментига  ҳамда 71-231-41-28 ва 71-231-43-02 телефон рақамлари орқали  мурожаат қилиш мумкин. 
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...