Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳри Яшнобод тумани жиноят ишлари бўйича суди энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудовнинг иқтисодчи ва блогер Отабек Бакировга қарши шикояти юзасидан қўзғатилган маъмурий ишни тугатди.
"Эзгулик" жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг маълум қилишича, суд ёлғон ахборот тарқатишга оид модда бўйича жавобгарликка тортиш муддати ўтганини маълум қилган.
Қайд этилишича, иш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддаси ҳамда 271-моддаси 7-банди асосида тугатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Отабек Бакировнинг ижтимоий тармоқлардаги публикацияларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраган эди.
Шикоят метан заправкаларидаги газ таъминоти, навбатлар ва Avto24 иловаси фаолияти ҳақидаги постлар билан боғлиқ бўлган.

Изоҳлар мавжуд емас