Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда ижара хизматлари ҳажми 3,8 триллион сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,3 фоизга кўп. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ижара бозорида энг катта улуш Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Пойтахтда ҳисобот даврида 1,6 триллион сўмлик ижара хизматлари кўрсатилган.
Ҳудудлар орасида кейинги ўринларни Тошкент ва Самарқанд вилоятлари эгаллади. Хусусан, Тошкент вилоятида 386,8 миллиард сўмлик, Самарқанд вилоятида эса 345,1 миллиард сўмлик ижара хизматлари амалга оширилган.
Фарғона вилоятида мазкур кўрсаткич 234,4 миллиард сўмни, Андижон вилоятида 204,9 миллиард сўмни ташкил этган. Қашқадарё вилоятида 188,2 миллиард сўм, Бухоро вилоятида эса 183,5 миллиард сўмлик ижара хизматлари қайд этилган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 154,9 миллиард сўмлик, Сурхондарё вилоятида 142,3 миллиард сўмлик ва Наманган вилоятида 121,9 миллиард сўмлик ижара хизматлари кўрсатилган.
Энг паст кўрсаткичлар Хоразм, Жиззах, Навоий ва Сирдарё вилоятларида қайд этилди. Хоразм вилоятида 88,9 миллиард сўм, Жиззах вилоятида 72,8 миллиард сўм, Навоий вилоятида 66,5 миллиард сўм ва Сирдарё вилоятида 64,7 миллиард сўмлик ижара хизматлари амалга оширилган.
Маълумот учун, 2026 йил март ойида Ўзбекистон уй-жой бозори фаолликнинг кескин ўсишини кўрсатган - битимлар сони бир ой ичида деярли ярмига кўпайган. Мутахассислар бу кўтарилишни янги ҳисоб-китоб тизимига ўтиш билан боғламоқда, шунингдек, уй-жой ва ижара нархларининг, айниқса, талаб барқарор юқори бўлган Тошкентда ўсишини таъкидламоқда.

Изоҳлар мавжуд емас