Загрузка
Загрузка
Тошкент шаҳар ҳокими девонига янги раҳбар тайинланди
Сиёсат

Тошкент шаҳар ҳокими девонига янги раҳбар тайинланди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Шаҳрух Мамаджанов Тошкент шаҳар ҳокими девони раҳбари лавозимига тайинланди. Маълум қилинишича, ушбу лавозимда ишлаб келган Исмаилов Юлдаш бошқа ишга ўтгани муносабати билан мазкур тайинлов амалга оширилган. 

Шаҳрух Мамаджанов 1984 йилда туғилган.  У 2005 йилда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини, 2010 йилда Тошкент давлат юридик университетини ҳамда 2023 йилда Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали раҳбари лавозимида фаолият юритган. 

Яқинда Президент фармони ва қарорларига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳам янги тайинловлар амалга оширилиб, вазирлик тизимидаги бир қатор раҳбарлар ўзгартирилганди. Баъзи амалдор эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...