Загрузка
Загрузка
Суд ходимларига хорижда ҳисобварақ очиш ва мол-мулкка эгалик қилиш тақиқланади
Жамият

Суд ходимларига хорижда ҳисобварақ очиш ва мол-мулкка эгалик қилиш тақиқланади

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент фармони билан суд аппарати ходимлари учун коррупция хавфларини камайтиришга қаратилган янги чекловлар жорий этилмоқда. Ҳужжатга кўра, суд аппарати ходимларига Ўзбекистондан ташқарида банк ҳисобварақлари очиш ва уларга эгалик қилиш, шунингдек, хорижда кўчмас мулк ҳамда бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.

Шу билан бирга, уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, хусусий компаниялар бошқарувида иштирок этиши ва хизмат вазифаларини алоҳида шахслар ёки ташкилотлар манфаати йўлида бажаришига ҳам чекловлар ўрнатилмоқда.

Маълум қилинишича, мазкур чоралар суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ҳамда суд ҳокимиятига бўлган ишончни мустаҳкамлашга қаратилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...