Сунъий интеллект соҳасида Беруний номидаги ЮНЕСКО-Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди
Жамият

Сунъий интеллект соҳасида Беруний номидаги ЮНЕСКО-Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди

53

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Беруний номидаги ЮНЕСКО-Ўзбекистон халқаро мукофоти сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Мукофот 2024 йил 22 октябрда Парижда бўлиб ўтган ЮНЕСКО Ижроия Кенгашининг 220-сессиясида тасдиқланган. Ушбу қарор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси натижаси бўлган. Янги мукофот ҳар икки йилда бир марта сунъий интеллектни ривожлантириш этикаси ва инклюзивлигига бағишланган ноёб лойиҳалар учун берилади. 

Мукофот совриндорларини мустақил халқаро ҳакамлар ҳайъати танлайди. Ғолибларга пул мукофотлари, сертификатлар ва медаллар берилади, бу уларнинг илм-фан ва глобал ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаларини тан олиш рамзи бўлади.

Мукофотни топширишнинг биринчи маросими Самарқандда 2025 йил ноябрь ойида ЮНЕСКО бош конференйиясининг 43 - сессиясида бўлиб ўтади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...