Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Сурхондарё вилояти Музработ туманида 250 кишилик тўй ўтказилган. Мухбиримиз хабар беришича, барча меҳмонлар карантинга олинган.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов нима учун вилоятда карантинга олинган фуқаролар сони кўпайиб бораётгани юзасидан тушунтириш берди. Фуқаролар ва ташкилотлар томонидан белгиланган карантин қоидаларига риоя қилмаслик изоляция қилинганлар сонининг кўпайишига сабаб бўлмоқда, деди вилоят раҳбари.
Музработ туманида тўй ўтказилиб, 250 кишининг шифокорлар назоратига олинишини - бу каби ягона ҳолат эмас. Вилоятда санитария меъёрларига риоя қилмасдан тўй ва бошқа тантаналарнинг нишонланиши қайд этилган. Ҳозирда уларда иштирок этганларнинг барчаси карантинда.
Бундан ташқари, вилоятдаги ташкилотлардан бирида карантин қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида 300 дан ортиқ фуқаро назоратга олинган. Идорада ҳарорат ўлчанмаган, антисептиклар ва тиббий ниқоблардан фойдаланилмаган. Натижада, Тошкентдан қайтиб келган ходим 9 кишига касаллик юқтирган, яна бир неча кишида коронавирусга шубҳа қилинмоқда.
Тўра Боболовнинг сўзларига кўра, вилоятда жами 4118 киши карантинга олинган. Улардан 298 киши тиббий муассасаларга, 678 киши санаторий ва махсус биноларга жойлаштирилган, 3142 киши карантинни уйда ўтамоқда.
Изоҳлар мавжуд емас