Сурхондарёлик депутатнинг эри Расул Кушербаевни ҳақорат қилган.  Кушербаев Ички ишлар вазирига шикоят қилган
Жамият

Сурхондарёлик депутатнинг эри Расул Кушербаевни ҳақорат қилган. Кушербаев Ички ишлар вазирига шикоят қилган

505

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сурхондарёлик депутатнинг эри Расул Кушербаевни ошкора ҳақорат қилган. Бунга жавобан Кушербаев шахсан Ички ишлар вазирига шикоят қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Яқинда Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Косиблар” маҳалласида яшовчи Зиёдулло Хуррамов мен ташкил қилган “Кушербаевга мурожаат” номли Телеграм канали орқали мурожаат қилди. Гап шундаки, мазкур канал орқали фуқаролар ўз мурожаатларини йўллашмоқда. Бу мурожаатлар ўз навбатида кўриб чиқиш учун тегишли идораларга йўлланилади. Ташкил қилинган канал мурожаатларни кўриб чиқишдан ўзга мақсадни кўзламайди”, - деди Кушербаев.

Унинг айтишича, Бойсун тумани депутати Зоҳида Ўзбекованинг эри Санжар Султонов исмли шахс юқорида қайд этилган мурожаат билан танишиб чиқиб, унинг марҳум онасини ҳақорат қилган. Таъкидлаш жоизки, Хуррамовнинг мурожаати депутатнинг эрига мутлақло алоқадор эмас.

Бундан ташқари, депутатнинг эслатиб ўтишича, Ўзбекистонда бошқа фуқарони ҳақорат қилишга асло йўл қўйилмайди.

“Шахсий ҳақоратга жавобан шахсан Ички ишлар вазирига мурожаат йўлладим. Ўша одам марҳум онамни қандай ҳақорат қилган бўлса, унинг олган жазосини ҳам омма эътиборига ҳавола қиламан. Ишончим комилки, бу одам қонун доирасида жавоб беради. Сурхондарёликлардан бу гапларимни   менинг ва яқинларим шаънига путур етказган ўша одамнинг қулоғига етказиб қўйишларини сўрайман”, - дея якунламоқда Кушербаев.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...