Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда тадбиркорларга тўланган қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) бир қисмини барқарорлик рейтингидан қатъи назар қайтариш механизми жорий этилди. Давлат солиқ қўмитаси маълум қилишича, қайтариш автоматик равишда амалга оширилади.
Механизм давлат раҳбарининг Тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган фармони ижроси доирасида ишлаб чиқилган.
Шунингдек, тадбиркорларга аввал тақдим этилган аризалар асосида барқарорлик рейтинги ҳисобга олинган ҳолда қайтарилган ҚҚС суммаси билан рейтинг ҳисобга олинмаган ҳолда қайтарилиши лозим бўлган сумма ўртасидаги фарқни олиш учун қайта ариза бериш имконияти яратилган.
Тадбиркорлик субъектлари 2026 йил март–август ойлари учун аризаларни шу йилнинг 25 октябрига қадар топширишлари мумкин.
Қайд этилишича, солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш ҳам тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги даражасидан қатъи назар амалга оширилади.

Изоҳлар мавжуд емас