Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Шаҳрисабз кўчасида BRT тезкор автобус йўлаги қурилиши муносабати билан 2-, 26-, 37-, 68- ва 93-сонли автобусларнинг ҳаракат йўналишига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди.
Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълумотига кўра, Шаҳрисабз ва Истиқбол кўчалари кесишмасида чапга бурилиш вақтинча чекланган.
Шу сабабли шаҳар марказидан ҳаракатланаётган мазкур автобуслар вақтинча Шаҳрисабз, Махтумқули ва С. Азимов кўчалари орқали йўналтирилган.
Транспорт оқимининг ортиши туфайли автобусларнинг оралиқ интерваллари узайиши ҳамда йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги билдирилиб, йўловчилардан сафар вақтини олдиндан режалаштириш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг Олмазор туманидаги Шимолий Олмазор кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 78 ва 124-сонли автобуслар ҳаракати вақтинча ўзгартирилганди.

Изоҳлар мавжуд емас