Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда носоз ва рўйхатдан ўтмаган самолётларда учиш учун жарималар жорий этилиши мумкин
Жамият

Ўзбекистонда носоз ва рўйхатдан ўтмаган самолётларда учиш учун жарималар жорий этилиши мумкин

41
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда носоз ҳаво кемаларида парвозларни амалга ошириш, рухсат этилган юк меъёрини ошириш ҳамда рўйхатдан ўтмаган самолётларни бошқарганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш таклиф қилинмоқда. Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 116-моддасига қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. 

​Таклиф этилаётган ўзгартиришларга кўра, тегишли ҳуқуқсиз парвозларни амалга оширганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (4,4 миллион сўм), мансабдор шахсларга эса 20 баравари (8,8 миллион сўм) миқдорида жарима солинади. 

Юк ва йўловчи ташиш ҳамда вазн чекловларини бузганлик учун 15 баравар (6,6 миллион сўм), носоз ёки фойдаланилиши тақиқланган ҳаво кемаларида учиш учун эса 20 баравар (8,8 миллион сўм) жарима кўзда тутилмоқда. 

Шунингдек, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган ёки таниш белгилари бўлмаган ҳаво кемасини бошқарганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима белгиланиши кутилмоқда. 

​Мазкур қонун лойиҳасининг муҳокамаси 24 октябрга қадар давом этади. 

Аввалроқ Авиахизматлардан норозилик ошгани сабаб Рақобат қўмитаси авиакомпанияларни текширишни бошлаганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...