Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Маълум қилинишича, 2026 йил 9 октябрь ҳолатига кўра Термиз гидропостида сув сатҳи 239 сантиметрни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27 сантиметрга юқори бўлган.
Керки гидропостида эса сув сарфи секундига 499 куб метрни ташкил этмоқда.
Шунингдек, Тожикистон ҳудудидаги Нурек сув омборига секундига 408 куб метр сув кириб, ундан 320 куб метр сув чиқарилмоқда.
Вазирлик матбуот хизматининг таъкидлашича, куз ойларида дарёларда сув сатҳи ва сарфининг маълум даражада пасайиши мавсумий гидрологик жараён ҳисобланади.
Ҳозирда вегетация мавсуми якунлангани муносабати билан сув омборларида кейинги мавсум учун сув захиралари тўпланмоқда ва Амударёда сув оқими меъёрда сақланиб қолмоқда.
Олдинроқ Сирдарёдан кузги-қишки суғориш мавсумида олинадиган сувнинг асосий қисми Ўзбекистонга ажратилиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар мавжуд емас