Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Сирдарё вилоятидаги тошқиндан жабрланганларга тўпланган пулини ҳадя қилган тошкентлик кичкина болакай тўғрисидаги ҳикоя ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларида катта қизиқиш уйғотди. Мухбиримиз хабар беришича, боланинг оиласи бундай қилишга уни нима ундаганлиги ҳақида айтиб берган.
Пойтахт хокимлиги матбуот-хизмати томонидан ҳозирда 3,5 ёшда бўлган кичик Муҳаммад ва унинг акалари ҳақида лавҳа тайёрланган.
Боланинг отаси Раҳматулло Алимовнинг сўзларига кўра, уйда "хайрия қутиси" мавжуд бўлиб, болалар ширинликлар сотиб олишдан қолган пуллар ёки дўконда берилган қайтимларни унга солишади. Сирдарё вилоятидаги тошқиндан сўнг оила жарбланганлар учун ёрдам тўплашни бошлашган. Болалар бу ҳақида хабар топгач, тўпланган пулларни беришга қарор қилишган.
Раҳматулло Алимов болалари билан бирга ёрдам йиғиш марказига борган. Дастлаб улардан пул олишни исташмаган. Бироқ, Муҳаммаднинг отаси ва акалари қатъийлик қилиб, ўз улушларини қабул қилишга марказ ходимларини кўндиришган муваффақ бўлишган.
Муҳаммад- Алимовлар оиласидаги бешинчи фарзанд. У ширинликларни ёқтиради, карантин кунларида эса мушукчалик бўлган. Аммо Муҳаммад журналистларга ўзи ҳақида гапиришга уялган.
Боланинг бобоси Суннатилло Алимов таъкидлаганидек, "энг муҳими - бу одам тарбияси. Агар тарбия бўлмаса, инсон бўлиш жуда қийин. Бу, албатта, оилага - ота-онага, атроф-муҳитга боғлиқ. Бола қийналаётганларга чин кўнглидан ёрдам беришни билмаслиги мумкин. Бундай кунлар учун Парвардигорга шукур! Мен уларга мамлакат ва жамият учун фойдали одамлар бўлиб улғайишларини тилайман".
Изоҳлар мавжуд емас