Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тўй маросимларини ўтказиш қоидаларини бузган келин-куёв, шунингдек кафе ва ресторанлар қанча миқдорда жарима тўлаши аниқ бўлди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Адлия вазирлиги томонидан Маъмурий жавогарлик тўғрисидаги Кодексининг туй, оилавий маросимлар, таъзия удумлари ва тадбирларини ўтказиш тартибини бузганлик учун жарима белгилашга оид қисмига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси жамоат муҳокамасига киритилди.
Кодексни 192-1 “Туй, оилавий маросимлар, таъзия удумлари ва тадбирларини ўтказиш тартибини бузиш” моддаси билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Унга мувофиқ, белгиланган қоидаларни бузган шахслар базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 10 баробарида жарима тўлашлари лозим бўлади. Маълумот учун: 1 базавий ҳисоблаш бирлиги 223 минг сўм бўлса, 10та бирлик 2.23 миллион сўмни ташкил этади.
Банкет заллари, ресторан ва кафеларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик учун 30 БҲМ ҳажмида жарима тўлашади. Бир йил давомида такроран ушбу қоидага риоя қилмаганлар эса 50 БҲМ (11.1 миллион сўм) тўлашга мажбурдирлар.
Эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда тўй, оилавий, юбилей тантаналари, оилавий таъзия удумлари ва тадбирларини ўтказиш Низоми тасдиқланган бўлиб, 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Изоҳлар мавжуд емас