Тақчилликсиз  ҳаёт. Ўзбекистон ўзининг  озиқ-овқат  хавфсизлигини  қандай  ташкил этмоқда
Жамият

Тақчилликсиз ҳаёт. Ўзбекистон ўзининг озиқ-овқат хавфсизлигини қандай ташкил этмоқда

448

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сўнгги икки йил шуни кўрсатдики, дунё аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш муаммоси нафақат глобал миқёсда ҳал қилинмаяпти, балки чигаллашишни давом этмоқда. Пандемия биринчи зарбани логистика занжирлари ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчиларига берди, уларнинг аксариятини эса Россияга қарши санкциялар нокаутга учратди.

Натижада, озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилди, табиий газ нархининг кескин ошиши туфайли мамлакатлар етарли миқдорда ўғитлар ишлаб чиқара олмаяпти, ўнлаб йиллар давомида шакллантирилган халқаро логистика эса барбод бўлмоқда. Содир бўлаётган воқеаларга кўплаб мамлакатлар жорий қила бошлаган ҳимоя чоралари бунга мантиқий жавоб бўлмоқда. Хусусан, улар маълум вақт давомида буғдой, ун, шакар, картошка, кунгабоқар ёғи ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилишни чекладилар.

Афсуски, бугунда Ўзбекистон бир қатор соҳаларда ўзини озиқ-овқат билан таъминлай олмайди. Шавкат Мирзиёев сентябрь ойи бошида ўтказган   йиғилишда мамлакат бугунги кунда 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортига қарам бўлиб қолаётгани ва бу ҳолатни зудлик билан тузатиш зарурлигини таъкидлаган. Октябрь ойининг ўрталарига қадар вилоят ҳокимликлари тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича йўл хариталарини тақдим этишлари лозим.

Ушбу муаммони ҳал қилишнинг яна бир йўналиши - асосий шериклар, хусусан Россия билан яқин ҳамкорлик алоқалари ва логистика занжирларини ўрнатишдан иборат. Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Россиядан 500 миллион доллардан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиб, 312 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилган. Бу эса икки мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида бир-бирига юқори даражада боғлиқ эканлигидан далолат беради. Шу боис, томонлар бу йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантириш учун мислсиз қадамлар ташлашмоқда. 

Масалан, яқинда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги Декларацияда қишлоқ хўжалиги соҳасига алоҳида урғу берилган. Томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик ва икки мамлакат агросаноат мажмуалари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга туртки бериш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини бозорларга ўзаро етказиб ҳажмини кўпайтириш ва кенгайтириш имконини берадиган қулай шарт-шароитларни шакллантиришни давом эттиришни режалаштиришган.

Бундан ташқари, Тошкент ва Москва икки мамлакат ҳудудларида мева-сабзавот маҳсулотларининг қўшма логистика ва улгуржи тарқатиш марказларини яратиш, Россия Федерацияси ҳудудида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришни ташкил этиш орқали агросаноат ҳамкорлигини ривожлантириш, кейинчалик Ўзбекистонга маҳсулот экспорт қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширишни белгилаб олишган.

Мустақил эксперт, иқтисодчи Олег Голишниковнинг сўзларига кўра, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳар қандай давлат учун устувор вазифалардан бири бўлиб, миллий хавфсизликнинг ажралмас қисми ҳисобланади, чунки бу йўналишдаги ишлар самарадорлиги давлатнинг ҳаётий фаолиятига боғлиқ. Ўзбекистон ва Россия ҳам бу борада истисно бўла олмайди.

"Тошкент ва Москва кўп йиллар давомида озиқ-овқат соҳасида фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда, сўнгги пайтларда, шу жумладан Тошкентнинг Евроосиё иқтисодий Иттифоқи билан яқинлашиши туфайли ушбу ҳамкорлик динамикаси сезиларли даражада ошди. Агросаноат мажмуалари ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан биридир", - деди у.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, Тошкент ва Москва озиқ-овқат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқчи. Хусусан, қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Йўл харитаси (2019) ва логистика кридорларни ривожлантириш бўйича англашув Меморандуми (2021) буни тасдиқлаб турибди.

"Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги имзоланган Декларация томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликка ва икки мамлакат агросаноат мажмуалари ўртасидаги алоқаларни тизимли ривожлантиришга туртки бериш ниятида эканлигини кўрсатмоқда. Умуман олганда, ушбу йўналишдаги шериклик мамлакатлар ўртасидаги стратегик ўзаро муносабатларда марказий ўринлардан бирини эгаллайди", - дея таъкидлади Голишников.

Иқтисодчининг сўзларига кўра, ўтган йили ишга тушган “Агроэкспресс” лойиҳаси нафақат Ўзбекистон ва Россия, балки бошқа собиқ совет давлатлари, шу жумладан Евроосиё иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари учун ҳам истиқболли ҳисобланади. Хусусан, бугунги кунда ушбу ташаббусга Минск қизиқиш билдирмоқда. Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Беларусь раҳбарларининг икки томонлама учрашувида томонлар бу борадаги ишларни жадаллаштиришга келишиб олишган.

“Ўйлайманки, “Агроэкспресс” лойиҳасини янада ривожлантириш бўйича ишлар янада кучаяди, Тошкент ўз шериклари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун логистика йўналишларини ривожлантирмоқчи. Ўзбекистон ўз экспортини, жумладан, мева-сабзавот маҳсулотларини кенгайтириш ва диверсификация қилишдан манфаатдордир”", - деди суҳбатдошимиз.

Мазкур йўналишда юзага келаётган муаммолар ҳақида гапирар экан, эксперт биринчи навбатда Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари самарасини таъкидлаб ўтди.

"Шартли Ғарбнинг Россияга нисбатан олиб бораётган санкция сиёсати Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай шароитда кўплаб экспортчи ва импортчилар дуч келаётган муаммолар биринчи навбатда, таъминот занжирларининг узилиши ва ўзаро ҳисоб-китоблардаги қийинчиликлардан иборат. Кўплаб техник масалалар, жумладан икки мамлакат ўртасида озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги муаммолар турли даражаларда ҳал қилинмоқда. Шу билан бирга, ушбу ҳолатда бир қатор ЕОИИ давлатларининг ташкилотга аъзо мамлакатлардан ташқарида баъзи озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишга чекловлар қўйишга уринишлари Тошкентни хавотирга солмоқда. Тошкент стратегик шериклардан янада кўпроқ ишончлилик ва оқилона ёндашувни кутмоқда", - дея таъкидлади у.

Ғарб брендларининг Россия бозоридан кетиши муносабати билан маҳаллий бизнес учун очилаётган имкониятларга келсак, Голишников биринчи навбатда умумий овқатланиш соҳасини алоҳида таъкидлади.

"Менимча, айнан шу соҳада бизнинг ишбилармонларимиз Россия бозорида қўшимча имкониятларга эга. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, кўплаб брендлар кетганидан кейин ҳам бу йўналишларда маълум рақобат мавжуд", - деди у.

Профессор, иқтисод фанлари доктори, Ўзбекистон прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари Рустам Ҳасановнинг айтишича, Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси асосий масалалардан бири бўлгани бежиз эмас.

"Ўзбекистон учун Россия бу йўналишдаги асосий ҳамкор ҳисобланади. Мамлакатлар бу йўналишда жиддий ҳуқуқий асосни шакллантирган, республикада етарли миқдорда ишлаб чиқарилмайдиган дон, кунгабоқар ёғи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланган. Биз ушбу товарларни импорт қилишга мажбурмиз. Россия уларни Ўзбекистонга имтиёзли нархларда етказиб бериши жуда муҳим. Агар дунё котировкалари билан таққосласак, унда Россия таклиф қилаётган нархлар анча паст. Шу боис, мамлакатимиз Россия билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор", - деди Ҳасанов.

Экспертнинг фикрига кўра, бу масалада икки мамлакатда катта устунлик мавжуд. Ўнлаб йиллар давомида ривожланиб келаётган логистика, шунингдек, умумий тарихий ўтмиш, ўхшаш менталитет ва Ўзбекистонда рус тилининг кенг тарқалгани шулар жумласидандир.

"Россияни иқтисодий жиҳатдан йўқотмаслигимиз керак. Санкциялар ўз йўлида, лекин одамлар ўз мамлакатини боқиши, яшашни давом қилишлари керак. Ўзбекистон санкцияларни инобатга олади. Аммо аҳолини таъминлаш учун ҳал қилиниши керак бўлган устувор вазифалар мавжуд", - дея хулоса қилди суҳбатдошимиз.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+