Загрузка
Загрузка
Тақиқ қўйилган уйга MyGov орқали рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди
Жамият

Тақиқ қўйилган уйга MyGov орқали рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда MyGov портали орқали тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойга гаровга олувчининг розилигисиз доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтиш хизмати ишга туширилди. Президентнинг 2026 йил 15 июлдаги ПҚ-265-сонли қарорига мувофиқ жорий этилган ушбу енгиллик фуқароларга паспорт столига бормасдан ва ортиқча навбатларсиз жараённи уйдан туриб онлайн бажариш имконини тақдим этди.

Таъкидлаш жоизки, эндиликда фуқаролар банк ёки бошқа гаровга олувчи ташкилотдан алоҳида розилик хатини олишлари талаб этилмайди.

Янги хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz порталига кириб, доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича тегишли бўлимни танлаш ва электрон ариза юбориш кифоя қилади. 

​Маълум бўлишича, порталда белгиланган тартиб аҳолининг вақти ва маблағини тежаш билан бирга, давлат хизматларини кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

​Қолаверса, мулкдор, гаровга олувчи ёки тақиқ қўйишга масъул органнинг ички ишлар идораларига мурожаати асосида фуқаронинг рўйхатдан ўтказилгани бекор қилиниши мумкин. 

Олдинроқ  пуллик автотураргоҳлар бўйида ёки қўшни маҳаллаларда яшовчи фуқаролар MyGov.uz портали орқали автомобилларини имтиёзли шартларда қолдиришлари  кўзда тутилганди



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...