Загрузка
Загрузка
Пойтахт аҳолиси энди ўз уйлари олдида бепул тунги автотураргоҳларни расмийлаштиришлари мумкин
Жамият

Пойтахт аҳолиси энди ўз уйлари олдида бепул тунги автотураргоҳларни расмийлаштиришлари мумкин

59
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтда йўл бўйидаги автотураргоҳлар учун резидентлик рухсатномаларини бериш механизми расман йўлга қўйилди. Эндиликда пуллик автотураргоҳлар бўйида ёки қўшни маҳаллаларда яшовчи фуқаролар MyGov.uz портали орқали автомобилларини имтиёзли шартларда қолдиришлари мумкин.

Рухсатнома бир йил муддатга расмийлаштирилади ва соат 20:00 дан 08:00 гача бепул тўхташ ҳуқуқини беради. Агар резидент машинани куннинг исталган вақтида чекловларсиз пуллик жойда қолдиришни хоҳласа, йиллик абонемент нархи БҲМнинг 1 баравари (412 000 минг сўм) ни ташкил этади.

Хизмат онлайн тарзда бир иш кунида тақдим этилади, бироқ уй-жой мулкдорининг тасдиғи талаб этилса, муддат етти кунгача узайтирилиши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, резидент мақоми фақат пуллик автотураргоҳлар фаолият кўрсатадиган ҳудудлардаги кўчмас мулк эгаларига (ёки мулк улушига эга бўлганларга) тегишлидир.

Ушбу янгилик шаҳар марказидаги автотураргоҳларни тартибга солиш ва пуллик тўхташ жойларини кенгайтириш шароитида маҳаллий аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...