Тадбиркорлар санитария-эпидемиология осойишталик белгисини олишлари мумкин бўлади
Жамият

Тадбиркорлар санитария-эпидемиология осойишталик белгисини олишлари мумкин бўлади

383

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 2020 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлар ўз фаолиятларининг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари ва таҳлил натижаларига мувофиқлигини ўрганиш асосида санитария-эпидемиологик осойишталик белгисини олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Мазкур чора Президентнинг "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, санитария-эпидемиология осойишталиги ва аҳоли саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида кўзда тутилган.

Белги Санитария-эпидемиология хизмати томонидан "яшил", "сариқ" ва "қизил" каби уч тоифа бўйича 12 ойгача бўлган муддатга берилади.

Белги тадбиркорлик субъектларининг ташаббуси билан (ихтиёрий равишда) ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда (мажбурий тартибда) давлат органларининг ташаббуси билан берилади.

"Яшил" белгиси бўлган тадбиркорларни Санитария-эпидемиология хизмати томонидан текшириш таъқиқланади (қайд қилинган оммавий заҳарланиш ва гуруҳ касалликлари ҳолатлари бундан мустасно).

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...