Загрузка
Загрузка
Тадбиркорларга лицензиясиз ишлаш имконини берувчи 3 ойлик махсус режим жорий этилмоқда
Жамият

Тадбиркорларга лицензиясиз ишлаш имконини берувчи 3 ойлик махсус режим жорий этилмоқда

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қонунчиликка киритилган ўзгартишларга мувофиқ, тадбиркорларга айрим лицензия ёки рухсатнома талаб этиладиган фаолият турларини махсус режим доирасида 3 ойгача лицензиясиз амалга ошириш имконияти яратилмоқда.

Унга кўра, талабгор махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ваколатли органни фаолияти ҳақида бепул хабардор қилган ҳолда, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олмасдан иш бошлаши мумкин.

Махсус режимнинг амал қилиш муддати 3 ой этиб белгиланган. Шу даврда талабгор тегишли фаолиятни лицензиясиз ёки рухсатномасиз амалга оширгани учун жавобгарликка тортилмайди.

Бу вақт мобайнида тадбиркор фаолиятини лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқлаштириши, тегишли ҳужжатни белгиланган тартибда олиши ёки ушбу фаолиятни тўхтатиши керак.

Шунингдек, қонун билан махфий ҳужжатларни 30 йил сақлаш муддати белгиланди. Шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар эса улар шакллантирилган даврга қараб сақланади: 2019 йил 1 январгача якунланган ҳужжатлар — 75 йил, 2019 йил 1 январдан кейин шакллантирилган ҳужжатлар — 50 йил давомида идоравий архивларда сақланади.

Олдинроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига 6 мингга яқин мурожаат келиб тушганди. Уларнинг 4,2 мингдан ортиғи ижобий ҳал этилган, қарийб 1,8 мингтаси бўйича кўриб чиқиш давом этаётгани хабар қилинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...