Такси ҳайдовчиси, савдогар ва қурувчи. Ўзбекистон ёшлари ишлаб чиқаришда, савдода, қурилишда ва транспортда ишлашни орзу қилади
Жамият

Такси ҳайдовчиси, савдогар ва қурувчи. Ўзбекистон ёшлари ишлаб чиқаришда, савдода, қурилишда ва транспортда ишлашни орзу қилади

654

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ёшлари ишлаб чиқаришда, савдода, қурилишда ва транспортда ишлашни орзу қиларкан. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Бу маълумотлар "Ижтимой фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш Республика маркази томонидан ўтказилган "Янги Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий позициялар ва қадриятли устуворликлар" номли тадқиқотда келтирилган.

Сўров натижалари аҳоли бандлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ёшлар учун энг жозибадор саналган иқтисодиётнинг истиқболли ва нуфузли тармоқлари рейтингини рейтингни тузиш имконини берган.

Рейтингнинг юқори қаторини саноат сектори эгаллаб турибди, ёшлар ўз касб-ҳунар ва меҳнат фаолиятини айнан шу йўналиш билан боғламоқчи. Иш излаб юрган ёшларнинг айримлари савдо соҳасида ишлаш ниятида. Оммабоплиги бўйича қурилиш ва транспорт соҳалари учинчи ўринда туради, ёшларнинг фикрича, бу тармоқлар катта истиқболга эгадир.

Таълим ва фан бор-йўғи тўртинчи, дастурлаш ва IТ технологиялари эса бешинчи, бизнес-олтинчи ўринни эгаллаган.

Тадқиқот орқали ёшларнинг фикрича ечимини кутаётган энг долзарб муаммолар аниқланган. Ишсизлик, жумладан, ёшлар ишсизлиги, муносиб иш ҳақи билан муносиб иш қидириш масалалари сўров иштирокчилари учун энг долзарб ҳисобланади. Ёшларнинг фикрига кўра, коронавируснинг тарқалиши замонамизнинг ўткир муаммосига айланган, у ўз долзарблигини йўқотмаяпти ҳамда давлат ва жамиятдан эътибор талаб қилади.

Ёш авлод вакилларининг фикрича, коррупция, шунингдек, порахўрлик ва товламачилик ҳозирги жамиятнинг алоҳида эътибор талаб қиладиган долзарб муаммолари сирасига киради.

Шу билан бирга, респондентларнинг 91,4 фоизи ўз оиласи қандай яшаётганидан мамнун эканини, шундан 56,7 фоизи" тўлиқ мамнун" эканини, 34,7 фоиз ёшлар эса ўз ҳаёти ва яқинлари ҳаёти қандай кечаётганидан "нисбатан мамнун" эканини билдиришган.

Сўров ёшларнинг мутлақ кўпчилиги, яъни 86,9 фоизи келажакка ишонч ва оптимистик руҳ билан қараётганини кўрсатган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+