Загрузка
Загрузка
Талаб камлиги боис Москвага бўлган автобус рейслари бошқа муддатга кўчирилди. Йўловчиларни  жалб қилиш учун чипта нархлари арзонлаштирилди
Жамият

Талаб камлиги боис Москвага бўлган автобус рейслари бошқа муддатга кўчирилди. Йўловчиларни жалб қилиш учун чипта нархлари арзонлаштирилди

1754
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Ўзавтотранс Сервис” компанияси Москва йўналиши бўйича ташкил этилган автобус рейсларини 19 декабрдан 23 декабрга кўчирди. Бу ҳақида РИА Новости агентлигига ҳавола қилган ҳолда ўз мухбиримиз хабар бермоқда. Бунинг сабаби - биринчи рейсга талаб даражасининг пастлигидадир.

“Ўзавтотранс Сервис” вакили маълум қилишича: “Биринчи рейсни 23 декабрга кўчирдик. Реклама камлиги учун тижорат харажатларини оқлашга етарли бўлган йўловчиларни тўплай олмадик”.

Тошкент автовокзали маълумотлар маркази берган маълумотга асосан, йўл кира ҳаққи дастлабки 900 минг сўмдан 700 минг сўмгача (95 доллардан 75 долларгача) камайтирилган.

Тошкент автовокзалидан Москванинг “Новоясеневская” автостанциясига бўлган рейслар душанба ва пайшанба кунлари, орта қайтиш эса жума ва якшанба кунлари Хитойнинг Yutong русумли автобусларида амалга оширилади. Йўл уч суткада босиб ўтилади.

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги тўғридан-тўғри автобус рейслари ўтган йилнинг сентябрь ойида илк бор ташкил этилган эди. Тошкентдан йўл олган автобуслар даставвал Нижний Новгородга етиб боришган. Икки ойдан кейин Қозон шаҳрига ҳам рейслар йўлга қўйилди.

Ҳалқаро автомобиль, жумладан автобус рейсларини йўлга қўйиш ҳақида иккала давлат Ҳукуматлари ўртасида 2000 йилда келишув имзоланган эди. Аммо, яқин вақтгача тўғридан-тўғри автобус йўналишлари амалга оширилмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...