Загрузка
Загрузка
Талабалар анъанавий ўқишга босқичма-босқич 7 февралдан 24 февралгача қайтишади
Жамият

Талабалар анъанавий ўқишга босқичма-босқич 7 февралдан 24 февралгача қайтишади

598
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Талабалар анъанавий ўқишга босқичма-босқич 7 февралдан 24 февралгача қайтишади. Қайси босқич талабалари кундузга шаклда ўқишини бошлаши ОТМлар томонидан белгиланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.   

Анъанавий таълимга ўтиш жараёни ҳар бир ОТМнинг ички имкониятлари, ўқув жараёнининг ҳозирги ҳолати ва мавжуд шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда алоҳида жадвал асосида амалга оширилади. Ўқиш бошланиши ҳақидаги маълумотлар ҳар-бир таълим муассасасининг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлари орқали маълум қилинади.

Олий таълим вазирлигининг таъкидлашича, бундай қарор чипталар учун навбатлар бўлмаслиги, шунингдек ОТМда ётоқхоналар ва ўқув   аудиторияларини тайёрлашга вақти бўлиши учун қабул қилинган.

ОТМларда кундузги таълимга тўлиқ ўтиш 24 февралгача амалга оширилади.

Аввалроқ талабалар, шунингдек коллеж ва лицей ўқувчилари учун чипталарга ўрнатилган 50 фоизлик чегирма 24 февралгача сақланиб қолиши ҳақида ёзган эдик. Бундан ташқари, чипталарни ушбу санадан олдинги бошқа кун учун қўшимча тўловсиз алмаштириш мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+