Загрузка
Загрузка
Талабаларга академик таътил беришнинг янгича тартиби тасдиқланди
Жамият

Талабаларга академик таътил беришнинг янгича тартиби тасдиқланди

955
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ҳукумати олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил беришнинг янгича тартибини тасдиқлаган. Бу ҳақда Адлия вазирлдиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бундан кейин, талабаларга академик таътил қуйидаги ҳолатларда берилиши мумкин:

  • ҳарбий хизматни ўташ учун;

  • саломатлигини тиклаш учун;

  • ҳомиладорлик ва туғиш учун;

  • болаларни парвариш қилиш учун;

  • оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.

Талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади ҳамда ОТМ ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Академик таътил бериладиган талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра ОТМ ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилиши мумкин.

Талабага академик таътил берилиши уни олий таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди.

Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

Академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган талабаларга илгари ўзлаштирилган фанларни қайта ўзлаштириш мажбурияти юклатилмайди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+