Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда талабаларга ҳамда коллеж, техникум ва лицейлар ўқувчилари учун қишқи таътил кунлари 24 январга қадар узайтирилган. Ҳукуматнинг изоҳига кўра, бу янги молиявий мустақиллик шароитида ОТМларни ишга яхшироқ тайёрлаш зарурияти туфайли қилинмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Яна бир янгилик - авиа ва темир йўл чипталари учун 50 фоизлик чегирмалар ҳам 24 январга қадар узайтирилган. 11 январга қадар чипта харид қилган талабалар олинган чипталарни 24 январгача бўлган муддатгача янгисига алмаштириши мумкин.
Қўшимча таътил даврида ўқувчи ва талабалар учун махсус онлайн олимпиадалар ва интелектуал ўйинлар ташкил этилади.
Айни пайтда олий таълим вазирлиги томонидан молиявий мустақилликка эришган ва кредит-модуль тизимига ўтган барча ОТМларнинг раҳбар ва педагог ходимлари учун махсус семинар-тренинглар ўтказилади.
Халқ таълими вазирлигининг мухбиримизга берган маълумотига қараганда, таътил кунларини узайтириш ҳақидаги қарор мактабларга тааллуқли эмас ва ўқувчилар режалаштирилганидек, 11 январь куни ўқишга боришади.
Изоҳлар мавжуд емас