Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги берган маълумотга асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасалари талабаларига шартнома тўловини тўлаш муддати жорий йилнинг 20 март кунига қадар узайтирилган.
Мазкур қарор Таълим муассасаларига қабул бўйича Давлат комиссияси баёни билан тасдиқланган.
Баённомага мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилида 2020 йилнинг 20 март куни (шу куннинг ўзи ҳам) ўқиш ва талабаликка қабул қилиш учун тўлов шартномасини тўлашнинг энг охирги муддати сифатида қуйидагилар учун белгилаб қўйилди:
- бакалавр таълим йўналишлари (ўқишнинг кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи шакллари учун), шунингдек магистратура мутахассисликлари бўйича тўлов-контракт асосида қабул қилиш учун тавсия этилган абитуриентлар (шу жумладан табақалаштирилган тўлов шартномаси асосида ўқишни истаганлар) учун;
- ўқишни кўчирган ва тиклаган талабалар учун;
- хориж фуқаролари учун.
Эслатиб ўтамизки, ўзбекистонлик талабалар шартнома тўловини йилига тўртга тақсимлаб тўлаш имкониятига эга бўлишди. Бу 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурида кўзда тутилган.
Изоҳлар мавжуд емас