Загрузка
Загрузка
Талабани деразадан улоқтирган педагогика университети декани ўринбосарининг иши судга оширилган
Жамият

Талабани деразадан улоқтирган педагогика университети декани ўринбосарининг иши судга оширилган

608
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Талабани деразадан улоқтирган педагогика университети декани ўринбосарининг иши судга оширилган. Прокуратура мазкур жиноий иш бўйича айблов хулосасини тасдиқлаган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълумотларига таянган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.    

4 март куни талабани зўрлашда айбланган декан ўринбосари иши бўйича дастлабки тергов якунланган. 8 март куни эркакка нисбатан айблов хулосаси тузилиб, тасдиқлаш учун Яккасарой туман прокуратурасига юборилган. 10 март куни эса прокуратура ишни Яккасарой туман судига жўнатган.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ декан ўринбосарига нисбатан 118 (зўрлаш) ва 104 (қасддан оғир тан жароҳатини етказиш) моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган эди.

Ушбу даҳшатли воқеа 2021 йилнинг 18 октябрь куни содир бўлган. Учинчи курс талабаси Муштари Комилова Зулфия мукофотига ҳужжат тақдим этиш учун тавсифнома ва тақриз олиш мақсадида декан ўринбосарининг ёнига борган.

Эркак кутиб туришни сўраган. Қизнинг сўзларига кўра, бошқа одамлар хонадан чиқиб кетишганидан сўнг, декан ўринбосари чарчаганини айтиб, қаҳва тайёрлашни сўраган. Қиз унинг илтимосини бажариш учун орқаси билан ўгирилганида, эркак эшикни ичкаридан ёпиб, чироқни ўчирган. Хавфсираган Муштари яқин дўсти билан боғланиб, келишини сўраган. Шундан сўнг у хонани тарк этмоқчи бўлган, лекин декан ўринбосари уни ушлаб, хонадаги диванга ётқизмоқчи бўлган. Воқеанинг тўлиқ тафсилотини бу ерда ўқиш мумкин.

Кейинчалик қизнинг айтишича, декан ўринбосарининг қариндошлари ва ишни бости-бости   қилиш учун “университет маъмуриятидан кимлардир” унга босим ўтказмоқчи бўлган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...