Таниқли хонанда тўйга чиққанлиги учун нега жавобгарликка тортилмаганлиги юзасидан ИИББ томонидан изоҳ берилди

31 March 2020, 10:50 1060 ... Жамият
Таниқли хонанда тўйга чиққанлиги учун нега жавобгарликка  тортилмаганлиги юзасидан ИИББ томонидан  изоҳ  берилди

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз маълум қилишича, ИИББ таниқли хонанда тўйга чиққанлиги учун нега жавобгарликка тортилмаганлиги юзасидан тушунтириш берган.

Эслатиб ўтиш жоизки, куни-кеча Интернет тармоғида Юнусобод туманидаги хусусий уйларнинг бирида ўтказилган тўйни акс этган видео тарқалди. Маросимда ўзбек эстрадасининг таниқли хонандаси Мавлуда Асалхўжаева иштирок этгани видеороликни томоша қилганларнинг алоҳида эътиборини тортди. Аммо, фойдаланувчилар ўз шарҳларида тадбир иштирокчиларини карантин даврида бундай тадбирларни ўтказишга қўйилган таъқиқни бузганликда айблашга шошилишган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг берган хабарга кўра: “Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, қуйидагилар маълум бўлди. Тадбир 22 март куни, яъни Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинган мамлакатимиз фуқароларини соғлиғини ҳимоя қилиш ва COVID-19 коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида тўй-ҳашамлар ўтказилиши бекор қилиниши ҳақидаги қарори кучга киришидан бир кун олдин бўлиб ўтган”.

Тўй куёвнинг – 28 ёшли Ш.С.нинг уйида ўтказилган бўлиб, унинг сўзларига кўра тадбирда 3 нафар эркак, келин ва 6 та аёл ҳамда хонанда Мавлуда Асалхўжаева иштирок этишган. Хонанда учта қўшиқ куйлагач, тадбирни тарк этган. Тўй ўтказиш ҳақида куёв олдиндан маҳалла раиси ва профилактика инспекторини огоҳлантирган.

Шуниси қизиқки, жорий этилган карантинга қарамай, 28 март куни Тошкентнинг Юнусобод туманида яна бирта тўй маросими ўтказилган. Мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш