Таниқли кинорежиссёр ва продюсер Тимур Бекмамбетов Ўзбекистоннинг туризм элчиси бўлди
Жамият

Таниқли кинорежиссёр ва продюсер Тимур Бекмамбетов Ўзбекистоннинг туризм элчиси бўлди

611

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳукуматдаги манбага ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, таниқли кинорежиссёр ва продюсер Тимур Бекмамбетов Ўзбекистоннинг   туризм элчиси бўлди. 

Бу ҳақда ўтган жума куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовнинг Тимур Бекмамбетов билан учрашуви чоғида келишиб олинган.

Тадбир давомида Бекмамбетов Ўзбекистонга йирик хорижий кино компанияларни жалб этишга ёрдам берадиган бир қатор ташаббусларни таклиф этган. Шунингдек, продюсер кино санъаьтининг барча вакилларини бирлаштириш учун "дўстлик поезди"ни ташкил этишни тавсия этган.

Tourism brand Ambassador of Uzbekistan (Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги туризм элчиси) тушунчаси 2018 йилда пайдо бўлган. Хорижий мамлакатлардаги туризм элчилари этиб чет эллик мамлакатлари сиёсий, маданий, спорт ва ишбилармон доираларининг кўзга кўринган вакиллари тайинлайдилар.

Тайинланган туризм элчилари орасида актёрлар Жерар Депардье ва Юрий Стоянов, актёр ва “Ханда” театри бадиий директори Хай Давидов, Буюк Британиялик таниқли маркетолог Софи Ибботсон ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин.   

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+