Загрузка
Загрузка
Тарихий шахслар образларидан дори рекламасида ноқонуний фойдаланган компания жаримага тортилди
Жамият

Тарихий шахслар образларидан дори рекламасида ноқонуний фойдаланган компания жаримага тортилди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Рақобат қўмитасининг Махсус комиссияси NIKA PHARM компаниясига нисбатан "Реклама тўғрисида"ги Қонун талабларини бузганлиги учун белгиланган тартибда молиявий жарима қўллади. Компания Rinoksil Formula+ дори воситаси рекламасида буюк аждодлар ва жаҳон тарихидаги машҳур шахслар образларидан ахлоқ ва маънавият нормаларига зид равишда фойдаланганликда айбдор деб топилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган реклама роликларида Амир Темур, Алишер Навоий, Ибн Сино, шунингдек, Жорж Вашингтон, Юлий Цезарь ва Наполеон Бонапарт каби тарихий шахсларнинг ушбу дори воситасидан фойдалангани вазиятлари намойиш этилган. Бу ҳолат жамоатчилик ўртасида кескин баҳс-мунозаралар ва танқидий изоҳларга сабаб бўлган. Расмий идораларнинг таъкидлашича, дори воситасини бундай кўринишда реклама қилиниши таниқли тарихий шахсларга ва буюк аждодлар хотирасига нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги Қонуни 16-моддасига мувофиқ, рекламада миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек, ахлоқ ва маънавиятнинг умумқабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

Махсус комиссия томонидан қўлланилган молиявий жаримадан ташқари, NIKA PHARM кгомпанияси зиммасига аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини тезкорлик билан бартараф этиш ҳамда келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юклатилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда рақобат ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақида хабар берган фуқаролар ҳамда ташкилотларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тизими жорий этилмоқда. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...