Тажриба ва  анъаналарни ўзлаштириш: “Ўзиккиламчиранглиметалл” кадр сиёсатини такомиллаштирмоқда
Жамият

Тажриба ва анъаналарни ўзлаштириш: “Ўзиккиламчиранглиметалл” кадр сиёсатини такомиллаштирмоқда

482

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЯА. “Ўзиккиламчиранглиметалл”да айни кунларда 700дан ортиқ киши фаолият юритиб, учдан бир қисми 35 ёшгача бўлган ходимлар ҳисобланади. Корхона ходимлар билан ишлашни доимий равишда такомиллаштириб бормоқда. Жамоа ичидаги фаолият “устоз-шогирд” тизимига асосланган бўлиб, мамлакатнинг етакчи ОТМлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ходимлар доимий равишда ўз қийматини доимо ошириб бораётган актив эканлиги ҳақидаги тамойил қорхонада асос сифатида қабул қилинган.

Ходимлар билан ишлаш бўйича директор Акром Деҳқоновнинг айтишича, юқори қўшилган қийматли ҳамда сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, шунингдек корхона даромадлилигини таъминлашда лаёқат ва профессионаллик, касбий ўсиш истиқболлари, шунингдек мустаҳкам ижтимоий имтиёзлар асосий роль ўйнади.

“Ўзиккиламчиранглиметалл”га ишга кириш учун даъвогалар корхона талабларига асосан бир нечта босқичлардан ўтишлари лозим. Анкета тўлдириш, суҳбатдан ўтиш ва ўрганиш орқали ишга киришиш учун махсус тайёргарликдан ўтиш шулар жумласидандир.

“Бизда излаш ва саралашнинг ихтисослаштирилган жараёни тадбиқ этилган. Бундан кўзланган мақсад шуки, муайян мезонлар ва корхона қадриятларига мувофиқ келадиган кишиларни ишга олишимиз керак. Бўлғуси номзодларни изчиллик билан ўрганиб чиқамиз. Бу борада уларнинг кейинчалик ўқишга интилишлари муҳим мезон сифатида қабул қилинган. Шу билан бирга, кенг миқёсдаги ахборот кампаниясини амалга ошираяпмиз. Бўш иш ўринлари ҳақидаги эълонлар республиканинг рекрутинг сайтлари, корхонанинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида жойлаштирилган”, - деб айтди Акром Деҳқонов.

Бундан ташқари, Сергели тумани Жанубий саноат зонасида жойлашган завод ёнида махсус эълонлар тахтаси ташкил этилган бўлиб, унда вакансиялар бериб борилади. Хохловчилар шу ернинг ўзида махсус анкетани тўлдириш имкониятига эгадилар.

“Айни кунларда “Ўзиккиламчиранглиметалл” барча HR жараёнларни қайта кўриб чиқмоқда. Аниқроғи, ходимларни бошқариш жараёни такомиллаштирилмоқда ва автоматлаштирилмоқда. Ходимларни бошқариш ва инсон капиталини ривожлантириш борасида замонавий ёндошувлар жорий этилмоқда. Ходимларни саралаш ва уларнинг адаптациясини таъминлаш, самарадорлигини баҳолаш, ўқитиш ва корпоратив маданиятни шакллантириш учун корхона маъмурий тузилмасида иккита янги бўлинма ва лавозимлар жорий қилинди”, - деб айтди суҳбатдошимиз.

Ходимларнинг доимий малакасини ошириш учун “Ўзиккиламчиранглиметалл”да бошқарув ва касбий кўникмалар, шунингдек меҳнат хавфсизлиги бўйича кўникмаларни ривожлантириш бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқилган. Бунда асосий эътибор мураббийликка, яъни “устоз-шогирд” тамойилига қаратилган. Мазкур ёндошув металл чиқиндиларини тайёрлаш цехлари, шунингдек республика бўйлаб фаолият юритаётган тайёрлов шаҳобчаларида амал қилиб келмоқда. Ушбу соҳа учун керакли кўникмага эга бўлмаган ёш ходимлар мутахассислардан тажрибани тўлиқ ўзлаштиришади. Ўз ўрнида мураббийларга ўргатиши учун қўшимча устама ҳаққи тўланади.

“Касбий ўқиш нафақат ишлаб чиқаришга эндигина келган ёш ходимлар, балки компаниянинг барча ходимлари учун ягона талаб ҳисобланади. “Ўзиккиламчиранглиметалл” Москва пўлат ва қотишмалар институти Олмалиқ филиали, Тошкент давлат техника университети билан ҳамкорликда корхона ҳудудида тизимли ўқитиш дастурларини амалга оширмоқда”, – деб таъкидлади Акром Дехконов.

Мисол учун, “Ўзиккиламчиранглиметалл” ва Москва пўлат ва қотишмалар институти Олмалиқ филиали ўртасида тузилган меморандумга асосан, муҳандислар ва техник ходимларнинг доимий асосдаги малака ошириши ташкил қилинган.

Бундан ташқари, алюминийли ва таркибида мис бўлган иккиламчи чиқиндиларни эритиш учун флюслар ишлаб чиқариш, иккиламчи алюминий чиқиндиларини акс эттирувчи эритиш шлакларини қайта ишлаш ҳамда иккиламчи жез қотишмаларидан мисни ажратиш технологиялари бўйича илмий-тадқиқот дастурлари олиб борилмоқда.

Ходимлар билан ишлаш борасида жамоада иш олиб бориш (тимбилдинг) ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу мақсадда заводда психологлар ва коучлар иштирокида махсус тренинглар олиб борилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...