Техникум битирувчилари ОТМга имтиҳонсиз қабул қилинади
Жамият

Техникум битирувчилари ОТМга имтиҳонсиз қабул қилинади

308

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Адлия вазирлиги маълумотлари асосида мухбиримиз хабар беришича, техникум битирувчилари суҳбат орқали ОТМларнинг бакалавриат йўналишининг иккинчи курсига имтиҳонсиз киришлари мумкин бўлади.

Бу кеча ҳукумат қарори билан тасдиқланган техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига суҳбат асосида қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда назарда тутилган.

Ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади, тўлов миқдори битта талабанинг таълим олиши билан боғлиқ харажатлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда ОТМ томонидан белгиланади.

Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига техникумдаги ўқишнинг бутун даври учун ўқув семестрлари натижаларига кўра “5” (аъло) ва “4” (яхши) баҳо олган битирувчилар киради, лекин "5" лар сони камида 50 фоизни (тиббиёт олий таълим муассасалари учун – камида 85 фоиз) ташкил қилиши шарт.

Битирувчи техникумни тамомлаган кундан бошлаб икки йил ичида қабулнинг янги тартибидан фойдаланиши мумкин.

ОТМга ҳужжат топшириш тартиби қандай?

Ҳар йили 5 июлдан 25 июлгача битирувчилар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтадилар. Тизимга юкланган битирувчиларнинг ҳужжатлари ҳар йили 5 августга қадар ўрганилиб, натижалар ҳақида абитуриентларнинг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.

Суҳбат жараёни

Суҳбат жараёни тўлиқ видео назорати остида ўтказилади, шунингдек, ота-оналар ва кузатувчилар учун мўлжалланган алоҳида кутиш хонасида овозли тарзда онлайн тарзда трансляция қилинади.

Суҳбат ҳар йили 10-августдан 25-августга қадар олий таълим муассасалари томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади. Суҳбат вақти ОТМнинг расмий сайтида суҳбат жараёни бошланишидан камида бир ҳафта олдин эълон қилинади.

Суҳбатга ўз вақтида келмаган битирувчилар ўша ўқув йилида қайта суҳбатдан ўтказилмайди.

Ўртача 67 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриент суҳбатдан ўтган ҳисобланади. Суҳбатдан ўтганлар рўйхати шу куннинг ўзида абитуриентларга маълум қилинади.

Талабаликка тавсия этилганлар контракт тўланганидан кейин 10 кун ичида ўқишга қабул қилинади.

Ушбу Низом олий ҳарбий, олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистонда фаолият юритувчи хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига, уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+