Загрузка
Загрузка
Тест синовлари  ўтказиладиган 1 август куни об-ҳаво қандай бўлиши  маълум қилинди
Жамият

Тест синовлари ўтказиладиган 1 август куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

734
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзгидромет” ОТМларга тест синовлари   ўтказиладиган 1 август куни об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилган. Бу хақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“2020 йилнинг ёз ойлари қолган йилларга нисбатан салқинроқ бўлган эди. Жумладан, 2020 йилнинг мутлақ максимал ҳаво ҳарорати 40.2° иссиқни ташкил этган, бу қиймат 2019 йилнинг мутлақ максимал ҳаво ҳароратидан 2.3° га, 2018 йилдан эса 2.8° салқинроқ бўлган”, -дея маълум қилмоқда синоптиклар.

Бундай ҳолат 2020 йил 1 август кунида ҳам ўз аксини топган. Шу куни ҳаво ҳарорати 2019 йилнинг 1 август кунидаги максимал ҳаво ҳароратидан 6.5° га, 2018 йилнинг 1 августидан эса 3.7° салқинроқ бўлиб, 32.5° иссиқни ташкил этган.

“Жорий 2021 йилнинг 1 август куни ҳаво ҳарорати меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда. Шу куни об-ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди (10-20% бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор). Шамол ўртача тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 35-40° бўлади”, - дея маълум қилмоқда “Ўзгидромет”.

“Ўзгидромет”нинг   таъкидлашича, юқори ҳаво ҳарорати инсон организмига салбий таъсир кўрсатади. Юқори ҳарорат, авваламбор, терлашга олиб келиши, бу эса ўз навбатида организмни сувсизланишига, минерал сувлар ва фойдали витаминларни йўқолишига, шунингдек, юрак-қон томир тизими фаолиятида жиддий ўзгаришларни келтириб чиқиши, нафас олиш тезлигини ошириши ҳамда эътиборнинг заифлашиши, реакцияни пасайишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Инсон организмига об-ҳаво таъсирини юмшатиш мақсадида “Ўзгидромет” томонидан қуйидагилар тавсия этилади:

  • республикада одатда ҳаво ҳароратининг юқори даражага кўтарилиши 12:00 дан 15:00лар атрофига тўғри келади. Бундан келиб чиқиб, тест синовларини соат 09:00 дан 11:00 гача бўлган вақтда ўтказиш;

  • имтиҳонларни иложи борича бино ичида ёки салқин жойларда ташкил этиш;

  • аитуриентларни мунтазам равишда ичимлик сувлари билан таъминлаб бориш.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...